
Самарқандда Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги олдидан “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Тошкент шаҳридан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат арбоблари, таниқли санъаткорлар, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, ёзувчи ва шоирлар жойларда, аҳоли, хусусан, ёшлар билан учрашдилар, дилдан суҳбатлашдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбияси, камолга етиши борасидаги ишларни изчил давом эттириш имконини бераяпти.
Дарҳақиқат, бугун Самарқанд вилоятида 8 та олий, 175 та ўрта махсус ва 1220 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Таълим олаётган 737 500 нафар ёшларнинг 335 минг нафари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, 200 минг нафари “Камалак” болалар ташкилотлари аъзоларидир.
Яратиб берилган шароитдан унумли фойдаланаётган келажагимиз эгаларининг 29 нафари “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди, 100 нафарга яқини “Камолот”, 17 нафари эса бошқа номдор стипендияларга муносиб деб кўрилган. 22 нафар ёшлар спортнинг турли йўналишлари бўйича Олимпиада, Осиё ва Жаҳон чемпионларидир.
Бундан ташқари, коллежни битираётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2014 йилда 25,5 млрд сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилган бўлса, 2015 йилда 7 мингдан кўпроқ ёшларга 30 млрд сўмга яқин маблағ ажратиш мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида номи келтирилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилда вилоятнинг Иштихон, Пастдарғом ва Жомбой туманларида 192 квартирали 3 та кўп қаватли уйлар қурилиши бошланди. 2015 йилда ҳам 3 та туманда ана шундай “Камолот” уйлари барпо этилмоқда.
...Фестиваль доирасида 14 та лойиҳа бўйича етмишдан ортиқ тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Пастдарғом туманида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳасида туман ҳокими В.Раҳимов ёшлар билан учрашди. Ҳоким ёшларнинг муаммолари, уларни қизиқтирган масалаларга жавоб берди. Ёшлар ўз таклиф ва ташаббуслари, фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар.
Пайариқ туманидаги Челак қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти” лойиҳаси доирасидаги учрашувда ёшлар таниқли инсонлар билан шу мавзу юзасидан суҳбатлашдилар. Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.