
Халқ билан юзма-юз мулоқот руҳида ташкил этилаётган тадбирларда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китобида илгари сурилган ғояларни одамларга ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиш мақсад қилинган.
Тадбирларнинг биринчи куни таниқли ёзувчи ва шоирлар, элимиз суйган кино ҳамда театр актёрлари, эстрада хонандаларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрди.
Нарпай туманидаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, ижтимоий иқтисодиёт, Оқтош тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган учрашувларда иштирокчиларга мустақилликка қадар бўлган давр, истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, таълим соҳасида эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари хусусида сўз юритилди.
– Ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгини турли мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саналади, - дейди шоир Ориф Тўхташ. – Халқимизнинг истиқлолгача бўлган даврдаги ночор маънавий ва ижтимоий ҳаёти, мустақиллик йиллари юртимизда содир бўлган улкан ўзгаришлар, эришган муваффақиятларимизни ёшлар онгига чуқур сингдирсак, ўзининг эзгу ишлари билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида уларга кўпроқ маълумотлар берсакгина ушбу вазифаларни муносиб уддалаган бўламиз.
Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорлигида уюштирилган тадбирлар 20 майгача давом этиб, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларини қамраб олади.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.