
Самарқанд давлат университетида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси (Солнома)”, “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” ва “Президентга мактублар” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров ушбу асарлар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва иш фаолияти ҳақида маълумот бериш билан бирга, бу улуғ инсоннинг шахсияти, орзу-умидлари ва мақсад-ўйлари тўғрисида ҳам ёрқин тасаввурга эга бўлишга ёрдам беришини таъкидлади.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, профессорлар Ф.Набиев, М.Пардаев тақдимоти ўтказилаётган китоблар мазмун-моҳиятида аввало, халқимизнинг, ёшларимизнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган юксак ғоялар ўз ифодасини топганлигини қайд этди. Бу асарларни ўқиган киши “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?!” деган саволларга жавоб топади. Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз мустақиллиги ва давлатимиз тараққиёти, халқимиз бахту саодати йўлида амалга оширган буюк ишлари ҳақида тушунча у кишининг асарларини пухта ўрганишдан бошланади.
F.Ҳасанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.