Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУТУНХИТОЙ ДЎСТЛИККА КЎМАКЛАШИШ АССОЦИАЦИЯСИ РАИСИ ЧЕНЬ ЧЖИМИНЬ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

БУТУНХИТОЙ ДЎСТЛИККА КЎМАКЛАШИШ АССОЦИАЦИЯСИ РАИСИ ЧЕНЬ ЧЖИМИНЬ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Бутунхитой дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказилди. Учрашувда Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилояти ҳокимликларининг вакиллари қатнашишди. Делегация таркибида ассоциация раиси Чень Чжиминга бош котиб ўринбосари Чэнь Шаосинь ва ассоциация илмий ходимлари Ван Цзиньтао, Лю Хэйлин ва Го Ци Цюань ҳамроҳлик қилишди.
Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқалар кўп йиллик тарихга эга эканлиги таъкидланди.


Чэнь Чжиминь Самарқанд ва Бухоро Буюк Ипак йўли шаҳарлари уюшмасига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинганини қайд этиб, тегишли сертификатларни топширди.
Учрашувда келгусида туризм, саноат, таълим, маданият, инновацион технологиялар ҳамда бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.


Делегация аъзоларига “Буюк Ипак йўли шаҳарлари альянси”нинг навбатдаги саммитини Самарқандда ўтказиш таклифи билдирилди.
Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий объектлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишишди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 19/12/2018 08:55.   Кўрилганлиги: 983
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/butunxitoy-dostlikka-komaklashish-assotsiatsiyasi-raisi-chen-chjimin-boshchiligidagi-delegatsiya-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.