
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошида ташкил этилган “Бунёдкор” кўнгилли ёшлар меҳнат ҳаракати аъзолари жойларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этмоқда.
Хусусан, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг бир гуруҳ талабалари Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бунёд этилаётган намунавий уй-жойлар қурилишида қатнашмоқда.
– Институтимизнинг 110 нафар талабаси «Бунёдкор» ёшлар меҳнат ҳаракатига аъзо бўлган, – дейди институт ёшлари етакчиси Шаҳбоз Набиев. – Айни пайтда кўнгилли ёшларнинг 30 нафари “Қобул қурувчи сервис” масъулияти чекланган жамияти билантузилган шартнома бўйича уй қурилишида меҳнат қилмоқда. Бу ерда уларнинг унумли меҳнат қилиши, овқатланиши ҳамда дам олиши учун зарур шароитлар яратилган.
Бахтиёр МУСТАНОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.