Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУНЁДКОР ЁШЛАР ИШГА КИРИШДИ

БУНЁДКОР ЁШЛАР ИШГА КИРИШДИ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида олий таълим муассасалари талаба-ёшларидан иборат “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати гуруҳларини меҳнат объектларига кузатиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий мавсумда “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати фаолияти янада кенгайтирилмоқда. Бу йил вилоятда 148 та меҳнат гуруҳлари шакллантирилиб, уларга 3000 нафарга яқин ёшлар жалб қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирда вилоятдаги 8 та олий таълим муассасаларининг 300 дан зиёд талабалари иштирок этди ва улар меҳнат объектларига кузатилди. Ёшлар меҳнат гуруҳлари асосан қурилиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилмоқда.

Бундан ташқари, ҳаракатнинг шаҳар ва туман кенгашлари имкониятлари орқали касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлардан иборат меҳнат гуруҳлари ташкил этилиб, мавсумий иш билан таъминланмоқда.

Ёшлар “Бунёдкор” меҳнат ҳаракатига нисбатан қизиқишни янада ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар бир меҳнаткаш ва иш берувчи ўртасида мавсумий меҳнат шартномалари имзоланиши алоҳида назоратга олинмоқда.

Барча меҳнат объектларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган.

И. Пўлатов


Охирги ўзгариш: 16/06/2016 11:33.   Кўрилганлиги: 543
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bunyodkor-yoshlar-ishga-kirishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг