
Муҳтарам юртбошимизнинг “Мактабгача таълим муассасаларини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар сингари Булунғур туманда ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
18 апрел куни Булунғур туманидаги “Небўса”, “Амир Темур”, “Меҳржон” ҳамда “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида ташаббускор-тадбиркорлар Сайёра Каримова, Муҳаббат Эшбекова, Нигора Пардаева ҳамда Гулноза Тўрақуловалар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.
Ташкил этилган мазкур мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.
Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топширишга бағишлаб ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуроний отахону-онахонлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга хурмат руҳида табиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлашди.
Ташкил этилган мазкур оилавий мактабгача таълим муассасаларига 100 нафар булунғурлик болажонлар қамраб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.