Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУЛУНҒУРДА ЯНА ТЎРТТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

БУЛУНҒУРДА ЯНА ТЎРТТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Муҳтарам юртбошимизнинг “Мактабгача таълим муассасаларини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар сингари Булунғур туманда ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

18 апрел куни Булунғур туманидаги “Небўса”, “Амир Темур”, “Меҳржон” ҳамда “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида ташаббускор-тадбиркорлар Сайёра Каримова, Муҳаббат Эшбекова, Нигора Пардаева ҳамда Гулноза Тўрақуловалар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлади.

Ташкил этилган мазкур мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топширишга бағишлаб ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари,  маҳалла фаоллари ва нуроний отахону-онахонлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга хурмат руҳида табиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигини  таъкидлашди.

Ташкил этилган мазкур оилавий мактабгача таълим муассасаларига 100 нафар булунғурлик болажонлар қамраб олинди.


Киритилган вақти: 19/04/2019 17:58.   Кўрилганлиги: 629
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bulungurda-yana-tortta-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.