Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУЛУНҒУРДА ЯНА ИККИТА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ИШ БОШЛАДИ

БУЛУНҒУРДА ЯНА ИККИТА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ИШ БОШЛАДИ

Булунғур туманидаги “Каттақишлоқ” ва  “Ғўбдин”  маҳалла фуқаролар йиғинида 27- ва 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Болажонлар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган мазкур мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бирига 170 нафардан тарбияланувчилар мактабгача таълимга жалб этилди. 

Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, туман фаоллари, маҳалла фахрийлари ва нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигини  таъкидлаб, фаолиятини бошлаган ушбу мактабгача таълим муассасалари фарзандларимининг баркамол шахс сифатида вояга етишига муносиб ҳисса қўшишини билдиришди.


Охирги ўзгариш: 17/05/2019 14:49.   Кўрилганлиги: 554
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bulungurda-yana-ikkita-davlat-maktabgacha-talim-muassasasi-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.