Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Булунғурда 150 киши меҳнат қилаётган корхона маҳсулотларининг 100 фоизи экспорт қилинади

Булунғурда 150 киши меҳнат қилаётган корхона маҳсулотларининг 100 фоизи экспорт қилинади

Узоқ йиллардан буён Булунғурлик бободеҳқонлар қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан, сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича вилоятда етакчилардан ҳисобланиб келинган.

Кейинги йилларда эса туман аҳолиси орасида аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бошқаларга ўрнак бўладиган тадбиркорлар сафи кенгаймоқда.

“Samarkand Garden plast” қўшма корхонаси 2016 йилда ташкил этилган. Корхонада соатига 3 тонна маҳсулот тозаланиб, майдаланади ва сараланган ҳолда қадоқланади. Бу ерда 150 киши иш билан банд. Маҳсулотларнинг 100 фоизи хорижга экспорт қилинади.

Корхона тасарруфида 1400 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳам йўлга қўйилган.

Бу ҳақда ОАВ вакиллари учун Булунғур туманида ташкил этилган пресс-тур жараёнида маълумот берилди ҳамда журналист ва блогерлар корхона фаолияти билан яқиндан танишишди.


Киритилган вақти: 30/11/2019 10:31.   Кўрилганлиги: 34
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bulungurda-150-kishi-mehnat-qilayotgan-korxona-mahsulotlarining-100-foizi-eksport-qilinadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг