Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУГУНГИ ЁШЛАР БАРЧАДАН ФАОЛ

БУГУНГИ ЁШЛАР БАРЧАДАН ФАОЛ

Самарқанд шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. 

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган истеъдодли 70 нафар ёшлар иштирок этди.

Дастлаб “Ёшлар маркази”да давра суҳбати ўтказилиб, иштирокчилар мустақиллик йилларида юртимизда эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ва амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг фестиваль иштирокчиларининг шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳати уюштирилди.

“Кексаларни эъозлаш йили” муносабати билан “Фарзандлик бурчим” лойиҳаси ўтказилди. Унда ёшлар патронаж гуруҳларга бўлиниб, нуронийлар ҳолидан хабар олишди. 


Охирги ўзгариш: 26/08/2015 22:37.   Кўрилганлиги: 1490
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bugungi-yoshlar-barchadan-faol

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.