Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУГУНДАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР БОШЛАНАДИ

БУГУНДАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ТЕЛЕВИЗИОН ДАРСЛАР БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун таътил эълон қилинган эди.

Бугун, 30 март кунидан бошлаб эса учта телеканалларда телевизион дарслар намойиш этилиши бошланади.

Болажонларимиз асосан телевизион дарсларни 1-4 синфлар учун National Geography Wild каналида, 5-8 синфлар учун Eurosport каналида ва 9-11 синфлари учун эса «Охота ва рыбалка» каналларида, шунингдек, узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда томоша қилиб, ўз билимларини оширишлари мумкин.

Соат 17:00 дан бошлаб эса видеодарслар такроран намойиш этилиши орқали болажонларимиз дарсларни янада яхшироқ ўзлаштиришлари учун қўшимча имконият яратилмоқда

Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида видеодарслар интернет тармоғида қуйидаги манзилларда жойлаштириб борилиши кўзда тутилмоқда:
TASIX тармоғида
https://mover.uz/channel/uzeduuz/
TASIX тармоғидан ташқарида
https://youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi
https://t.me/uzeduonlinemaktab

Ҳурматли ота-оналар!

Уйда қолиб, фарзандингиз билим олиши ва дарс қилишини назоратга олишингизни сўраймиз!


Киритилган вақти: 30/03/2020 09:12.   Кўрилганлиги: 128
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bugundan-maktab-oquvchilari-uchun-televizion-darslar-boshlanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг