Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУГУН ЯПОНИЯЛИК ФУТБОЛЧИЛАР “ДИНАМО”ГА ҚАРШИ ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗИШАДИ

БУГУН ЯПОНИЯЛИК ФУТБОЛЧИЛАР “ДИНАМО”ГА ҚАРШИ ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗИШАДИ

Самарқанд халқаро аэропортида Япониянинг 18 ёшгача бўлган ёш футболчиларидан ташкил топган “Ванфоре Кофу” (“Ўрмон шамоли”) футбол жамоаси вилоятимизнинг кенг жамоатчилик вакиллари, “Динамо” футбол академияси тарбияланувчилари ҳамда футбол мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.

Шунингдек, жамоа билан 200 нафардан ортиқ япониялик футбол ишқибозлари ва сайёҳлар ҳам келишди. Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади.

Бугун, 3 апрель соат 11:00 да “Динамо” марказий ўйингоҳида “Ванфоре Кофу” (Япония) жамоаси билан “Динамо” футбол академиясининг ёш футболчилари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.


Охирги ўзгариш: 03/04/2019 19:29.   Кўрилганлиги: 638
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bugun-yaponiyalik-futbolchilar-dinamoga-qarshi-xalqaro-ortoqlik-uchrashuvi-otkazishadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.