Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бугун Каттақўрғонда 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Бугун Каттақўрғонда 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган ушбу тадбирда Пахтачи, Нарпай, Иштихон, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида 2019-2020 йилларда хорижий капитал иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдим этилди. 

Унда туман, шаҳар ҳокимлари ва инвестиция бўйича ўринбосарлар, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари ҳар бир лойиҳанинг ҳар томонлама истиқболи ва имкониятларини муҳокама қилди. Жумладан, 2019 йилда маҳаллий тадбиркорлар хорижий ҳамкорларининг 563,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри сармояси асосида амалга ошириладиган энг истиқболли 11 та лойиҳаси бўйича ўзаро муҳокамага киришишди.

Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, ижтимоий аҳамияти, иш ўринлари, экспорт имкониятлари, хомашё манбасига алоҳида эътибор қаратилиб, хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ишга туширилиши юзасидан соҳа мутахассисларига кўрсатмалар берилди. Тақдимотларда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди. Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 07/02/2019 17:20.   Кўрилганлиги: 214
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bugun-kattaqorgonda-2019-2020-yillarda-amalga-oshiriladigan-investitsiya-loyihalari-taqdimoti-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг