
Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва мавқеи тобора ошиб бормоқда.
Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳоли даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётир.
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда натижадорлиги бугунги кунда тадбиркорларимиз томонидан ижобий баҳоланмоқда.
Бугун, 26 апрель куни вилоят ҳокимлиги томонидан савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди. Ҳафта давомида тадбиркорлар томонидан 28 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, 19 нафарининг мурожаатлари учрашувгача ўз ечимини топди. 9 нафар тадбиркорларимизнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.