
Буюк Британиянинг “Metro” газетаси журналисти Ричард Меллон Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари хусусида мақола чоп этди, дея хабар берди UzDaily.
Журналист Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини томоша қилар экан, шундай ёзади:
“Минг йил аввал битилган Қуръон китобини кўрдим. Йўлларда автомобилларнинг кўплиги ва пойтахт метросида ҳаракатланаётган замонавий поездлар ҳайратимни оширди.
Буюк Британия фуқаролари учун жорий этилган визасиз тизим Ўзбекистонни жозибадор сайёҳлик йўналишига айлантирган.
Самарқанднинг асосий майдони - Регистон ўзида улуғворликни касб этган. Қадимийликни хуш кўрувчилар, тарихга қизиқувчилар, Буюк Ипак йўли маданиятини тадқиқ этишни истаганлар учун айнан керакли мамлакат - бу Ўзбекистон. Ушбу мамлакатни албатта, зиёрат қилиш керак”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.