Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БРИФИНГ

БРИФИНГ

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирокида журналистлар учун брифинг ташкил этилди. 

Унда сўнгги йилларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари моддий-техника базасини бойитиш, бундай масканларда мусиқа ва санъат билан шуғулланаётган истеъдодларни юзага чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, вилоятимизда “Янги овозлар” кўрик-танловининг ўтказилаётгани ҳам энг чекка ҳудудлардаги қобилият эгаларини топишда қўл келмоқда. Биргина жорий йилги танловда шаҳар ва туманлардан 618 нафар санъат ихлосмандлари иштирок этди ва ўттиздан ортиқ “Янги овозлар” кашф этилди.

“Янги овозлар” кўрик-танловининг ўтган йилги ғолибларидан етти нафари вилоятда ўтказилган асосий Наврўз байрами тантаналарида ўз санъатларини намойиш этиш имконига эга бўлганди. Бу йилги ғолибларга эса янада катта имкониятлар берилди. Танловда ғолибликни эгаллаган иштирокчилар вилоятдаги овоз ёзиш студиясидан имтиёзли фойдаланиш ҳамда Самарқанд телевидениесида бир ой давомида клипларини имтиёзли намойиш этиш имкониятини берувчи сертификатга эга бўлдилар.


Киритилган вақти: 27/02/2016 18:24.   Кўрилганлиги: 1446
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/brifing-2016-02-27

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.