Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОЗОРЛАР ЗАМОНАВИЙ САВДО МАРКАЗИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК

БОЗОРЛАР ЗАМОНАВИЙ САВДО МАРКАЗИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК

Вилоятдаги бозорлар ҳамда гўшт дўконлари фаолиятида кузатилаётган камчиликларни бартараф этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

- Самарқанд вилоятида айни пайтда талабга жавоб берадиган кушхоналар йўқ, - деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов. - Тадбиркорларимиз томонидан кредит эвазига, қонуний асосда ташкил қилинган замонавий кушхоналар эса айрим масъул раҳбарларнинг эътиборсизлиги туфайли тўлиқ қувват билан ишламаяпти. Оқибатда салмоқли маблағ эвазига келтирилган ускуналар эскириб қолмоқда.

Деҳқон ҳамда буюм бозорларида ҳам савдо-сотиқни замон талаблари даражасида ташкил этиш, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Белгиланган вазифаларнинг ижросини таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимлигида мониторинг гуруҳлари тузишга қарор қилинди.

Мониторинг гуруҳлари жойларда гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдосида йўл қўйилаётган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 15:11.   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bozorlar-zamonaviy-savdo-markaziga-aylanishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг