Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЎШ ТУРГАН ВА ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ МУҲОКАМА МАРКАЗИДА БЎЛДИ

БЎШ ТУРГАН ВА ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ МУҲОКАМА МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан бугун, 14 июнь куни Самарқанд шаҳридаги ёшлар маркази биносида бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш масалалари муҳокама этилди.

Муҳокамада турли соҳа мутасаддилари ва 300 нафарга яқин мулкдорлар иштирок этишди.

Муҳокамада илгари хусусийлаштирилган корхоналарнинг бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари фаолиятини тиклаш, бундай объектлар мулкдорлари билан биргаликда лойиҳаларни, йўл хариталарини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, мазкур объектларни ишга тушириш чорасини кўрмаган мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш ҳолатларига тўхталиб ўтилди.

Тегишли қарорлар асосида давлат мулки объектларини харид қийматида ва “ноль” харид қийматида сотиш, олди-сотди шартномаларига асосан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан олиб борилаётган мониторинг, шунингдек давлат мулки бўлган биноларни ижарага бериш борасида амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида гапирилди. Бўш турган ва самара бермаётган давлат мулки объектлари негизида ташкил этилган кичик саноат зоналарида кўрилаётган чоралар бўйича ҳам маълумот тақдим этилди.

Муҳокама якунида Самарқанд шаҳри ҳудудида мазкур масала юзасидан 4 та ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бориши, гуруҳ ахзолари мулкдорларга объектларни ишга тушириш чорасини кўришига кўмаклашиши белгиланди. Ушбу масала доирасида олиб борилган ишлар бир ойдан сўнг такрорий равишда муҳокама этилишига келишиб олинди.


Киритилган вақти: 14/06/2019 22:11.   Кўрилганлиги: 964
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bosh-turgan-va-foydalanilmayotgan-davlat-mulki-obektlari-muhokama-markazida-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.