БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида вилоятдаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишидаги таълим муассасалари битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятдаги соҳага алоқадор йигирмадан зиёд корхона ва ташкилот ўзида мавжуд 200 дан ортиқ иш ўрни билан қатнашди.

Вилоятимизда бугунги кунда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳамда олти касб-ҳунар коллежида соҳа учун мутахассис кадрлар тайёрланмоқда. Мазкур таълим муассасалари талаба-ёшлари ўқиш давридаёқ вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтаб, касб кўникмасига эга бўлаётир.

Тадбирда иштирокчилар таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Иш берувчиларнинг тавсия ва маслаҳатларини олди.

Меҳнат ярмаркаси давомида юзга яқин ёшлар ва иш берувчилар ўртасида шартномалар тузилди.


Киритилган вақти: 18/03/2015 12:54.   Кўрилганлиги: 922

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг