
Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг Самарқанд минтақавий филиалида йил бошидан буён юз нафардан ортиқ имконияти чекланган, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож болаларга педагогик, ҳуқуқий, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Ушбу кўмак замонавий технологиялар, янгича услубларда олиб борилаётгани болаларнинг эртанги кунга ишончи, атрофдагиларга меҳрини оширмоқда.
Яқинда марказда болажонлар учун «Баҳор ва болалик» номли байрам тадбири ўтказилди. Унда концерт намойиш этилди, турли эртак қаҳрамонлари ижросида ўйинлар олиб борилди, болажонларнинг ўзлари шеър айтиб, рақсга тушдилар.
Байрам тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этиб, Самарқандда жорий йил ташкил этилган мазкур марказнинг болажонлар, уларнинг ота-оналари учун ҳам нечоғли аҳамиятли эканини таъкидлади.
… Носирали бу масканга қатнаётганига тўрт ой бўлди. Дауна синдроми билан туғилган болакай Самарқанд шаҳридаги 1-махсус мактабда таҳсил олади. “Бу ерга қатнаганидан буён сузишни ўзлаштириб олди, янги дўстлар орттирди, ривожланишида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди”, дейди унинг онаси Барно Тагиева.
…Етти ёшли иштихонлик Фотимага эса марказдаги арт-терапия машғулотлари анча маъқул тушди, у бугун баҳор рангларини, гулларини чиройли тарзда чизиб, ундан баҳра олади.
Гулруҳ Мўминова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.