
Мустақиллик байрами муносабати билан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, жазо муддатини ўтаётган фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда туман ва шаҳарлардан 100 нафарга яқин ўғил-қизлар қатнашди.
Ёшлар Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Бибихоним мажмуаси, Ҳазрати Хизр масжиди, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёрат қилиб, Афросиёб музейи экспонатлари ҳамда “JV Man Auto Uzbekistan” ва “Сам Антеп Гилам” қўшма корхоналари фаолияти билан танишди.
Саёҳатдан сўнг вилоят мусиқали драма театри олдида “Ватанпарвар” ташкилоти мактаблари томонидан спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил қилинди. Вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.
Абдужаббор Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.