Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Болалар китоби» фестивали

«Болалар китоби» фестивали

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ахборот-ресурс марказида «Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!» шиори остида «Болалар китоби» фестивали бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот, маданият бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ижодкорлар, туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган ахборот-ресурс марказлари мутасаддилари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Фестивалнинг очилиш маросимида вилоят ахборот-ресурс маркази директори Ю.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов, шоира Ў.Каримова ёшларни миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашда китобнинг аҳамияти, бугун мутолаа маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

- Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ўнлаб нашриётлар томонидан ҳар йили 4 минг номдан зиёд, умумий адади 50 миллион нусхадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари чоп этилмоқда, - дейди Ю.Муҳаммадиев. – Ушбу нашриётларнинг элликдан ортиғи болаларга бағишланган китоб маҳсулотларини нашр этиш билан шуғулланмоқда. Жумладан, «Янги аср авлоди» нашриёт-манбаа маркази томонидан кейинги уч йилда юздан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиёти вакиллари асарлари нашрдан чиқди. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа маркази «Мактаб адабиёти хрестоматияси» рукнида 44 номдаги асар, «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» номли 100 томдан иборат достон, халқ қўшиқлари, эртаклар, топишмоқлар, болалар ўйинларини ўзида мужассам этган китоблар мажмуасини чоп этди.

Фестиваль доирасида болалар адабиётига ихтисослашган нашриётлар томонидан кейинги йилларда нашр этилган болалар адабиёти, ўқув-маърифий китоблар, энциклопедик луҚатлар намойиш этилди. Шоир ва ёзувчилар, таниқли ёш ижодкорлар иштирокида мушоиралар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар уюштирилди.


Охирги ўзгариш: 20/09/2017 10:33.   Кўрилганлиги: 631
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bolalar-kitobi-festivali

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг