
Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида болажонлар учун Янги йил тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирга меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини қуриқлаб, юртимиз ва халқимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари ходимлари, ҳарбий хизматчилар фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган 980 нафар болажонлар таклиф этилиб, уларга Юртбошимиз номидан 12 номдаги ўқув қуроллари, 15 хил ширинликлардан иборат совғалар улашилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев, Вазирлар Маҳкамаси вакили Ф.Мирзаев тадбир иштирокчиларини Янги йил байрами билан табриклади. Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча имконият яратилгани таъкидланди.
Тадбирда Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар болаларга бир олам қувонч бағишлади.
Бахтиёр Мустанов (фото).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.