Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНДИ

БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНДИ

Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Баҳор” масъулияти чекланган жамияти ҳовлисида ўрнатилган катта арча атрофида кам таъминланган оилалар, хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун “Янги йил арчаси” байрам томошалари бўлиб ўтди. 


Тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 400 нафардан ортиқ болалар таклиф этилди.

Ҳомийлар томонидан байрамга таклиф этилган болаларга кийим-кечаклар ва Янги йил совғалари топширилди.

Меҳр-мурувват, саховатпешалик халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлардан саналади. Байрам совғаларини олган болажонларнинг кўзларида қувонч порлаб, шундай ҳур ва болажон диёрда ўсиб, камолга етаётганликларидан мамнунлик ҳисси балқиб турди.


Ташкил этилган маданий тадбир Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари ва болажонлар иштирокидаги томошалар, куй-қўшиқ ва рақслар, турли саҳна чиқишлари билан янада файзли кечди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


* * *

Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Янги йил байрами ташкил этилди.

Тадбирда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари, Асрор Жўраев номидаги вилоят қўғирчоқ театри, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими вакиллари ҳамда Меҳрибонлик уйи жамоаси иштирок этди.


Тарбияланувчилар актёрлар ҳамда ёш санъаткорлар томонидан тайёрланган байрам дастурини мириқиб томоша қилишди. Ҳомийлар томонидан байрам дастурхони ташкил этилиб, болажонларга эсдалик совғалари улашилди.

Худди шундай байрам тадбирлари Самарқанд шаҳридаги 9, 10-сон Меҳрибонлик уйлари ҳамда SOS болалар уйи ва Гўдаклар уйларида ҳам ўтказилди. 



Киритилган вақти: 28/12/2015 18:05.   Кўрилганлиги: 885
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bolajonlar-quvondi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг