Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОЛАЖОНЛАР МИРИҚИБ ДАМ ОЛИШАДИ

БОЛАЖОНЛАР МИРИҚИБ ДАМ ОЛИШАДИ

Мамлакатимизда болаларни соғломлаштириш, ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қорақалпоғистонлик ва сурхондарёлик болаларни баҳаво табиат, сервиқор тоғлар бағрида дам олдириш анъанага айланди.

Бу йил ҳам Қорақалпоғистон Республикасидан 1020 нафар, Сурхондарёдан 100 нафар ўғил-қиз Ургут туманидаги “Золотинка” оромгоҳида дам олдирилади.

Айни кунда бу масканда мавсумга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Дам олувчи болажонларга қулайлик яратиш мақсадида 160 миллион сўмлик қурилиш, капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, “Оқтошдон” акциядорлик жамиятига қарашли “Баҳора”, “Жума пахта заводи” ОАЖга қарашли “Соғлом авлод” каби оромгоҳларда ҳам кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Таъкидлаш лозимки, вилоят ҳокимлиги ҳамда касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши қўшма қарорига мувофиқ, 22 500 нафар меҳнаткашлар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари стационар оромгоҳларда таътилни ўтказишади. Жорий мавсум ўтган йилдагидан 180 нафар кўпроқ болалар дам олишига шароит яратилмоқда.

Шунингдек, айни кунларда болалар интеллектуал оламини бойитиш мақсадида техник ижодкорлик, экологик-биологик, бадиий ижодкорлик йўналишидаги оромгоҳларни ташкил этишга ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Н.Абдувоҳидов


Охирги ўзгариш: 12/05/2015 21:13.   Кўрилганлиги: 1490
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bolajonlar-miriqib-dam-olishadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.