
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Cамарқанд вилояти идорлараро комиссияси томонидан ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди.
Бугунги кунда вилоятда 550 нафар вояга етмаганлар ички ишлар идораларида профилактик ҳисобга олинган бўлиб, ушбу вояга етмаганларни ҳисобдан чиқариш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг 2017 йил 7 июлдаги 3-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 августидан 10 август кунига қадар, Самарқанд туманидаги “Ситора” оромгоҳида ва туман оромгоҳларида “Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи” ташкил этилди.
Вилоятнинг туман ва шаҳарларидан “Ситора” оромгоҳига 250 нафар вояга етмаганлар жалб қилинди. Шу билан бирга “Ситора” оромгоҳидан ташқари, Самарқанд шаҳридаги “Алпомиш”, Каттақўрғон шаҳридаги “Ибн Сино”, Пахтачи туманидаги “Хумор”, Ургут туманидаги “Чорчинор”, Оқдарё туманидаги “Ёшлик”, Самарқанд тумани ҳамда Пайариқ туманлари “Камалак” оромгоҳига, Жомбой туманидаги “Баркамол авлод”, Пастдарғом туманидаги “Гўзалкент-севасой” оромгоҳларида ҳам профилактик ҳисобда турувчи 300 нафар профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар жалб қилинди ва мазкур оромгоҳларга жалб қилинганлар сони 550 нафарни ташкил қилди.
Оромгоҳ дастурига асосан тарбияланувчилар иштирокида “Кел танишайлик” дўстлик ва танишув кечаси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган интерактив машғулотлар, “Жиноят ва жазо” тарғибот лойиҳаси ва лойиҳа доирасида филмлар намойиши, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ва унинг ижроси юзасидан ички ишлар идоралари ходимлари билан учрашувлар, “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови, вилоятда мавжуд тўгаракларнинг тақдимоти, “Миллий халқ ўйинлари” фестивали, “Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти” тарғибот лойиҳаси, “Мустақиллик менинг нигоҳимда” иншолар танлови, инглиз тили машғулотлари, “Болалик синовлари” бадиий филми намойиши, Самарқанд олий автомобил қўмондонлиги ва мухандислиги билим юртининг офицерлари ва Самарқанд шаҳридаги Байналминалчи жангчилар бўлинмаси масъуллари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи вилоят “Ватанпарвар” ташкилотининг вакиллари иштирокида “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч!”, “Ватанимга хизмат қиламан” шиорлари остида учрашувлар ва ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ўтказилди.
Шу билан бирга, “Ёш қутқарувчи” мусобақаси, “Ватан келажаги-сенинг қўлингда”, “Жаннатмакон диёрим”, “Ким бўлсам экан?” шиорлари остида расмлар танловлари, “Она табиатни ўрганамиз” мавзусида гербарийлар танлови, “Инглиз тилини ўрганамиз” шиори остида интерактив дарс машғулотлари, “Ўзингни намоён эт” шиори остида маданий тадбирлар, психологлар ва ота-оналар соатларига қаратилган давра суҳбатлари, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар билан учрашувлар ҳамда уларнинг махсулотлари кўргазмаси, “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” лойиҳаси доирасида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” шиори остида спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка, сузиш, стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақалари, “Қувноқ стартлар” мусобақалари, “Мен ҳам чемпион бўламан!” мавзусида вилоятнинг таниқли спортчилар иштирокида учрашувлар “Хайрлашув гулхани” каби 40 дан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Концерт дастурларида вилоятнинг таниқли санъаткорларининг иштироки таъминланди.
Оромгоҳнинг сўнгги куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғидаги атракционларидан фойдаланишлари бепул ташкил этилди.
Шуниндек, оромгоҳда ҳар бир бола хақида тўпланган маълумотлар асосида касб-ҳунар колежлари, ёшлар марказлари ва уларда ташкил этилган тўгаракларга йўналтириш ишлари шунингдек, вилоятдаги 550 нафар вояга етмаган профилактик ҳисобдаги вояга етмаганлардан 37 нафар вояга етмаганларнинг хулқи ижобий томонга ўзгарганлиги, келгусида мустақил ва обод ватанимизнинг нурли истиқболи йўлида фидокорона хизмат қилишларига янада кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобидан чиқариш бўйича тавсиялар берилди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.