
Булунғур туманида вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳодир Қутлимуродов божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ҳамда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг моҳияти хусусида сўз юритди.
Хусусан, 2015 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан божхона ишига оид қулайликлар ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун шароитлар яратишдаги аниқ йўналишлар тушунтирилди.
Соҳиба Жалилова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.