Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси имкониятларни оширди

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси имкониятларни оширди

Вилоят божхона бошқармасида "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексини тарғибқилиш ва амалиётда қўллаш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирдаҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, тегишли идора, ташкилот, декларант ва брокерлик фирмалари раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этди.

 Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Салихов янги таҳрирдаги Божхона кодекси соҳага оид қонуности ҳужжатларининг сони ва доирасини қисқартириш, қонун нормаларининг сифатли бўлишига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш, божхона маъмурчилигининг барча босқичлари ва даражаларида норма, ташкилий-ҳуқуқий механизмларни бир хилда қўллаш имкониятини берганлигини таъкидлади.

- Бошқарма ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Божхона кодекси талаблари асосида қисқа муддат ичида самарали божхона назорати ва расмийлаштируви таъминланмоқда, - дейди бошқарма ҳуқуқий хизмат катта инспектори Х.Эрниязов. - Бу вилоят ҳудудидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини янада оширади. Айни вақтда янги таҳрирдаги Божхона кодексига шарҳлар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маърузачилар янги таҳрирдаги Божхона кодексининг мамлакатимиз иқтисодий ривожидаги ўрни, тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

FолибАБДУСАЛОМОВ.


Охирги ўзгариш: 28/09/2016 10:00.   Кўрилганлиги: 488
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bojxona-yangi-taxrirda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг