Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Божхона тизими ошкоралик принципларига асосланган

Божхона тизими ошкоралик принципларига асосланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурнинг 38-бандига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти қайта ислоҳ этилиб, www.bojxona.uz/uz номи билан фаолият юрита бошлади. Ўша кундан бошлаб мазкур веб-сайтда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятига бағишланган алоҳида  www.bojxona.uz/uz/regions/7 номли саҳифа ташкил этилди.

Ушбу саҳифа орқали Сиз Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятининг ошкоралиги, божхона органларида амалга оширилаётган турли йўналишлардаги кенг қамровли ислоҳотлар, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлишингиз мумкин.

Шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида “Ишонч телефони” тизими  фаолият олиб бормоқда. Бошқарманинг (66-233-63-00) рақамли “Ишонч телефони” орқали жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ва шикоятлар кўринишида тақдим этишлари мумкин.

Ҳурматли самарқандликлар, Сизнинг вилоят божхона бошқармасига келиб тушган мурожаатларингиз жавобсиз қолдирилмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 09:52.   Кўрилганлиги: 1180
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bojxona-tizimi-oshkoralik-printsiplariga-asoslangan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.