
Жомбой туман ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, фермерлар ва фуқаролар билан учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда дастлаб божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ҳамда янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг моҳияти хусусида сўз юритилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Қутлимуратов Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакат иқтисодиётида давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар улушини изчил ошириш борасида муҳим аҳамият касб этишини аниқ мисолларда тушунтириб берди.
Қайд этилганидек, вилоят божхона бошқармасида 2015 йилнинг 5 ойида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилган имтиёзлар 265,9 миллиард сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 миллиард сўм кўп. Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш ҳамда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш борасида белгиланган чоралар асосида “Siyob saxovati” қўшма корхонаси 3 миллиард 690 миллион сўм, “Afrosiab meva” қўшма корхонаси 345 миллион сўм, “Agromir Juice” қўшма корхонаси 845 миллион сўм божхона имтиёзларидан фойдаланган.
Яратилган қулайликлар натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида вилоят божхона бошқармасида 11 660 та божхона юк декларациялари электрон шаклда расмийлаштирилган.
Бошқарма мутасаддилари томонидан тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Ахбор Қурбонов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.