
Самарқанд тумани Янгиариқ маҳалласида 23-мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
- Бино қирқ йил аввал қурилган бўлиб, анча таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудираси Д.Азизова. – Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар кўмагида боғчамиз замонавий кўринишга келди. Мана, энди 4 та гуруҳда 100 нафар болажонлар қалблари қувончга тўлиб, таълим олмоқда. Хоналарни Корея тажрибасини қўллаган ҳолда жиҳозладик.
Ётоқхона ва машғулот хонаси битта бўлиб, ётоқ жиҳозлари устма-уст ҳолда хонанинг бир чеккасига тахлаб қўйилади. Боланинг ихтиёрий машғулотлар олиб бориши учун илғор технологиялар асосидагиўйин бурчаклари ташкил этилди.
Маълумот ўрнида: Самарқанд туманида жорий йилда 3 та мактабгача таълим муассасаси янги қиёфада фойдаланишга топширилди. Йил якунигача яна 5 та боғча очилиши ҳамда туманда болалар қамрови 600 нафарга ошиши режалаштирилган.
Насиба Жонтўраева.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.