Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОБУРИЙЛАР МИНИАТЮРАСИ

БОБУРИЙЛАР МИНИАТЮРАСИ

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган “Бобурийлар даври миниатюра санъати” номли кўргазма ташкил этилди. 

Кўргазма очилиш маросимида Бобур Мирзо томонидан асос солинган буюк сулоланинг миниатюра санъатига бўлган юксак эътибори ва унинг ривожига қўшган ҳиссаси, бу давр миниатюра санъати мазкур йўналишда бугунги кунда таълим олаётган, ижод қилаётган ёш авлод учун муҳим қўлланма, энг тўғри манба эканлиги ҳақида сўз юритдилар.

Кўргазмада Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тасвирий санъат фондида сақланаётган бобурийлар даври миниатюра санъати намуналарининг кўчирма нусхалари намойиш этилди.


Киритилган вақти: 13/02/2016 17:59.   Кўрилганлиги: 1669
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/boburiylar-miniatyurasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.