Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИЗНИ ЭЪЗОЗЛАГАНЛАР ЭЪЗОЗ ТОПИШСИН

БИЗНИ ЭЪЗОЗЛАГАНЛАР ЭЪЗОЗ ТОПИШСИН

Одам ёши бир жойга бориб қолган сари нозиктаъб бўлиб, бир оғиз ширин сўзга муҳтожлиги сезилиб қолар экан.

Шундай дамлардан бирида хонадонимизга вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг кириб келиши, очиғи, қалбимни тоғдек кўтариб юборди. Ҳоким Президентимизнинг 2015 йил 19 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Юртбошимиз номидан менга ҳам «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали ҳамда 700 минг сўмлик бир марталик пул мукофотини топширганида кўзларим севинч ёшига тўлди. Нафақат менинг, балки фарзандларим, набираларим, қолаверса, бизга иззат-икром кўрсатиб келаётган маҳалламиз аъзоларининг ҳам боши осмонга етди.

Учрашув асносида ҳоким менинг соғлиғим, оилавий аҳволим хусусида сўради, фарзандларим ва набираларим билан қизиқди.

“96 ёшга кирдим. Набирам бирор олий ўқув юртига кирса, армоним қолмасди, ёшимга ёш қўшилиб, умрим узаярди”, дедим ҳокимга.

– Умрингизга умр қўшилди, деб ҳисоблайверинг, Муҳсин бобо. Орзуингиз албатта амалга ошади, набирангизга бу йил омад кулиб боқади – деди вилоят ҳокими.

Вилоятнинг катта бир ташвиши билан яшаётган ҳокимнинг мендек оддий бир фахрий билан очиқ ва самимий суҳбатлашгани мени қувонтирди. Бизни қадрлаган, улуғлаган инсонлар ҳамиша биздек ёшга кириб, доимо элнинг ардоғида юрсин.

Илоҳим, юртимизга кўз тегмасин. 

Муҳсин Ҳусаинов,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Манба: вилоят “Зарафшон” газетаси


Киритилган вақти: 06/05/2015 10:39.   Кўрилганлиги: 1744
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bizni-ezozlaganlar-ezoz-topishsin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.