
Самарқанд шаҳрида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчилари ўртасидаташкил этилаётган “Менинг бизнес ғоям” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган 160 нафар ёшлар иштирок этди.
– Ушбу танловда иккиламчи хомашё чиқиндидан полиэтилен қувур ишлаб чиқариш лойиҳаси билан иштирок этдим, – дейди танлов иштирокчиси Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги 1-сон академик лицейи ўқувчиси Парвиз Намозов. – Уни амалга ошириш учун тижорат банкидан 27 миллион сўм кредит олиб, тенгдошларимдан ўн нафарини иш билан таъминлайман.
Тадбир доирасида иштирокчилар ўз фаолият йўналишлари бўйича ташкил этилган ўқув-семинарларда тадбиркорлик соҳасидаги назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширдилар. Мутахассислар томонидан ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бизнес режа тузиш, банкдан кредит олиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Танлов якунига кўра, 10 нафар ғолиб бўлган ёшлар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Б. Мустанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.