Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Биз ишончни оқлаймиз!

Биз ишончни оқлаймиз!

Жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев иштирокида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойи бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг фаол ва иқтидорли ёшлари ҳам қатнашди. 

Зикрилло ЯСАКОВ,

"Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши қошидаги ўқув-услубий марказ бош координатори:

– Йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Ҳаракатнинг бугунги ҳолатига Президентимиз ҳаққоний танқидий баҳо берди. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани тарихий воқеа бўлди. Юртимиз ёшлари яна бир бор ўзларига бўлган ишончни ҳис қилди.

Давлатимиз раҳбари бу иттифоқнинг нуфузини ошириш бўйича турли тавсиялар берди. Мавжуд муаммолар ҳақида куйиниб гапирди. Айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида урғу берди. Энди бу масала юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мониторинг олиб бориб, ёшларнинг доимий иш билан таъминланишига кўмак берса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Қурултойда Президентимиз томонидан билдирилган юксак ишончни биз, ёшлар тўлиқ оқлаймиз ва Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қиламиз.

Умид РЎЗИЕВ,

Жомбой туманидаги "Sharqtransmedia" хусусий корхонаси раҳбари:

– Қурултойдан жуда катта таассурот олдим. Тан олиш керак, анча мунозарали ўтди. Ёшлар ўз фикр ва таклифларини эркин ифода этиб, очиқ мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича юртимизда кўп ишлар қилинди, кенг имкониятлар яратилди. Мен ҳам шу имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйганман.

Қурултойда давлатимиз раҳбари ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш доим долзарб вазифа эканлигини таъкидлади. 

Мен Президентимиз ёшларга билдирган юксак ишончдан руҳландим. Бундан кейин ҳам янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлиб, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшишда давом этаман.

Жамил ЮСУПОВ,

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси, спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича уч карра жаҳон чемпиони:

– Юртимизда биз, ёшлар учун барча имкониятлар давлатимиз томонидан яратиб берилган. Буни мамлакатимиз ёшларининг жаҳонда эришаётган ютуқлари ҳам кўрсатиб  турибди. 

Қурултойда делегат бўлиб қатнашар эканман, Президентимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини яна бир бор ҳис қилдим. Шунингдек, ёшларни оммавий равишда спортга жалб этиш, бу жараёнда имконияти чекланган ёшларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди. Албатта, юртимиз ёшлари, барчамиз бир куч бўлиб, бир мақсад, яъни буюк келажак сари интиламиз. Бунда ҳеч бир ёш четда қолмаслиги лозим.


Киритилган вақти: 05/07/2017 11:16.   Кўрилганлиги: 1086
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/biz-ishonchni-oqlaymiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.