Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!”

“БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!”

Фестивалнинг учинчи кунида Нарпай, Каттақўрғон, Каттақўрғон шаҳри, Пахтачи, Иштихон, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 16 та лойиҳа доирасида 30 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида Ҳамид Олимжон номидаги мусиқа ва драма театрида Қорақалпоқ давлат университети “Жайхун” талабалар театр студиясининг “Тебранмас юраклар” спектакли намойиши ташкил этилди.

Пахтачи туман Марказий “Пахтакор” стадионида, Пастдарғом тумани Гўзалкент амфитеатри ҳамда Каттақўрғон туман Марказий стадионида эстрада хонандалари иштирокида гала-концерт ташкил этилди.

“Видео тузуклар” (“Темур тузуклари” китобининг видео кўриниши) лойиҳаси доирасида Амир Темур мақбарасида ёшлар иштирокида “Темур тузуклари” оммавий китобхонликлари ташкил этилди.

Шунингдек, фестиваль доирасида ҳудуддаги таълим муассасаларида “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти”, “Диний экстемизм ва террорирз ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида 1393 та (1210 та умумтаълим мактабларида, 175 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 8 та олий таълим муассасаларида) тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Фестиваль давомида Республика тарғибот гуруҳлари томонидан вилоятнинг туман ва шаҳарларида ўтказилан тарғибот тадбирларида 30 мингдан зиёд ёшлар иштирок этди.


Киритилган вақти: 09/04/2016 18:17.   Кўрилганлиги: 1874
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/biz-buyuk-yurt-farzandlarimiz_3

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг