
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уюштирилаётган мазкур анъанавий фестивалда ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг таъсиридан асраш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур фестиваль ёшларни эзгулик йўлида ҳамжиҳат бўлишга чорлаши билан ҳам аҳамиятли. Шу боис ўтказилаётган тадбирлар асосида вилоятнинг барча ёшларини қамраб олиш кўзда тутилган. Натижада фестивалнинг дастлабки кунида Жомбой, Булунғур, Тайлоқ, Ургут, Пайариқ, Оқдарё ва Қўшработ туманларида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Дарҳақиқат, жорий йилда ушбу тадбир дастуридан бир қатор янги лойиҳалар ҳам ўрин олган. Жумладан, “Сиз севган қаҳрамонлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида таниқли ёзувчи, шоир ва адиблар, кино ва театр актёрлари ҳамда эл ардоғидаги эстрада хонандалари билан учрашувлар, “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Шу билан бирга, ёшларда “оммавий маданият” ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш, унинг асл моҳиятини, келиб чиқишини ёшларга тушунтириш кўзда тутилган “Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти” лойиҳаси, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй юмушларига кўмаклашиш учун ишлаб чиқилган “Нуронийлар – эъзозимизда” лойиҳаси, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги қонун ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ўтказилаётган “Виждонли сотувчи” акциялари барчага бирдек манзур бўлмоқда.
Масалан, Жомбой туманида ёшлар фестивали “Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси билан бошланди. Унда ёшлар тумандаги 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган шу мавзудаги учрашувга катта қизиқиш билан келишди. Унда Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг ўтмиш ва бугунги кунқаҳрамонлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари барчани мушоҳадага чорлаган бўлса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова, “Ниҳол”давлат мукофоти совриндори Фарангиз Шамсиева ҳамда Шароф Муқимов, Умар Ҳайдаров каби хонандаларнинг чиқишлари ёшларни рақсга чорлади.
* * *
Фестивал доирасидаги тадбирлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг http://samarkand.kamolot.uz веб-саҳифасида тезкор равишда ёритиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.