
“БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ”фестивали ёшларнинг фаол ва ташаббускор эканини намойиш этади.Вилоятимизда бўлиб ўтаётган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали энг чекка ҳудудларга ҳам етиб бормоқда.
22 май куни “Самарқанд” халқаро aэрoпoртидa пoйтaхтдaн тaшриф буюргaн жамоат арбоблари, ижодкорлар, сaнъaткoрлaр, теaтр вa кинo aктёрлaри ҳaмдa фестивaль тaрғибoтчилaри тантанали кутиб oлинди.
Дастлаб вилоят “Ёшлар маркази”да тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Шундан сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари Булунғур, Жомбой, Тайлоқ, Қўшработ, Пайариқ, Ургут, Оқдарё ва Самарқанд туманларидаги чекка қишлоқларда ёшлар билан мулоқотда бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу анъанавий фестивалдан ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан таништириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда юртга садоқат руҳида тарбиялаш каби мақсадлар кўзланган.
Фестиваль доирасида ёшларнинг мафкуравий дунёқараши ва маънавий камолотига хизмат қилувчи 16 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Тайлоқ туманидаги таълим муассасаларида “Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти”, “Ҳоким ва ёшлар”, “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳалари асосида учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежидаги давра суҳбатида иштирокчилар мавзу бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашувлар сўнгида Пайариқ туманидаги истироҳат боғи ҳамда Ургут тумани “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласи амфитеатрида пойтахтдан келган санъаткорлар иштирокида гала-концерт ташкил этилди.
Фестиваль тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.