
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси билан Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги вилоят савдо ярмаркаси ўтказилмоқда.
2008 йилдан бошлаб амалга ошириб келинаётган лойиҳадан кўзланган мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда уларнинг жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборда бўлган қисми эканини яна бир бор намоён қилишдир.
Ярмарка 2019 йилнинг 3 июнь кун соат 10.00 да Самарқанд шаҳрининг “Регистон” майдонида бўлиб ўтмоқди. Акцияда 20 дан ортиқ қўл хунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, маданий ва доиривор ўсимликлар ўстирувчилар, ногиронлар спорти жамиятлари ҳамда нодавлат ташкилотлари иштирок этди. Унда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдоси ташкил этилиб, уч миллионлик савдо амалга оширилди. Адлия бошқармасида рўйхатга олинган миллий маданий марказлар, ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан ўзларини фаолиятини тарғиб қилувчи кўргазмалари билан иштирок этишди.
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси акцияси давомида “Регистон” майдонида тантанали ва байрамона тусда санъат усталари ҳамда миллий маданий марказлар фолклор гуруҳларининг чиқишлари билан ўтказилди.
Ушбу акция Самарқанд вилоятига ташриф буюрган чет эллик туристларда ҳам катта таассурот қолдирди.
Шу каби тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда давлат идораларининг халққа янада яқин бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
Тадбир давомида “Ўзбекистон-24” радиосига тўғридан тўғри интервью берилди. Шунингдек, тадбир юзасидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “DIYOR” информацион дастури учун ахборот-таҳлилий репортаж тайёрланди. Тадбир асосида тайёрланган материаллар ижтимоий тармоқларда, жумладан “Facebook” тармоғидаги “Самарқанд адлия бошқармаси билан мулоқот” гуруҳида ёритилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.