
Самарқанд давлат университетида битирувчилар учун “Карьера кунлари-2015” тадбири ўтказилди.
Унда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, марказий банк вилоят бош бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Ташриф буюрганларга университетдаги мутахассисликлар, битирувчилар, уларни иш билан таъминлаш механизми ҳақида маълумотлар берилди.
Таъкидландики, жорий ўқув йилида 1866 нафар талаба 31 бакалавриат йўналиши бўйича, 226 нафар ёшлар 35 магистратура йўналиши бўйича диплом олиши кутилмоқда.
Эътиборли жиҳати, вилоят ташкилотларининг университет битирувчиларига бўлган эҳтиёжи 2018 нафарни ташкил этади. Университет битирувчиларига қўшни вилоятларнинг эҳтиёжи ҳам 500 дан ошиб кетган.
Тадбир доирасида кўргазма ташкил этилиб, саксонга яқин корхона ва ташкилотлар мингдан зиёд иш ўринларини таклиф этишди.
Шунингдек, тижорат банклари мутахассислари тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди, кредит хизматлари таклиф этилди.
Тадбир давомида 200 га яқин битирувчилар, университет ҳамда корхона ва ташкилотлар ўртасида шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.