Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИТИРУВЧИ ҚИЗЛАРНИНГ ИШ ЖОЙИ АНИҚ

БИТИРУВЧИ ҚИЗЛАРНИНГ ИШ ЖОЙИ АНИҚ

Республика хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчи қизлари бандлигини таъминлаш бўйича штаблар ташкил этилган. Ушбу штаблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Самарқанд ижтимоий-иқтисодиёт коллежида амалий семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари, касбий таълим бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла маслаҳатчилари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, банк вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар қизлар бандлигини таъминлаш бўйича коллежда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Масалан, мазкур штабда қизлар истиқомат қиладиган маҳалла маслаҳатчиси, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда банк ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилган.

Айни кунларда коллежни битираётган 189 нафар қизлар уч томонлама шартномаларга эга. Уларнинг етти нафари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган. Бу қизлар коллежда ташкил этилган “Ёш тадбиркорлар мактаби”да сабоқ олишган.

Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 28/05/2015 18:24.   Кўрилганлиги: 487
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bitiruvchi-qizlarning-ish-joyi-aniq

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг