
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари вилоятимизда ҳам Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.
Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари иштирокида ўктазилган шундай тадбирда Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди. Миллий урф-одатимизга биноан элга ош тортилди.
Халқимиз ўзининг истиқлол йилларида эришган барча оламшумул ютуқлари ва натижаларини ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида ҳам катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди.
Ислом Каримов 1991 йил 31 август куни Ватанимиз мустақиллигини эълон қилди ва ғоят қалтис, таҳликали бир вазиятда оғир қийинчилик ва синовларга қарамасдан, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президентимиз сиймоси тасвирланган ҳайкалларни яратиш, улуғ Йўлбошчимиз хотирасини абадийлаштириш, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш бўйича муҳим қарорлари қабул қилинди. Шу асосида Самарқанд шаҳридаги йирик кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Биринчи Президентимиз дафн этилган ҳудудда мақбара ва зиёратгоҳ барпо этилмоқда. Регистон майдони яқинида эса у кишининг муҳташам ҳайкали тантанали равишда очилиши кутилмоқда.
Ўзининг ноёб истеъдоди, доимо узоқни кўзлаб иш юритиши, донишмандлик, мардлик ва олижаноблик фазилатлари билан барчамиз учун эл-юртга чексиз меҳр ва садоқат тимсоли бўлиб қолган Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси халқимизни доим юксак мақсад ва марралар сари руҳлантиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.