Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАЛАР САРАЛАНДИ

БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАЛАР САРАЛАНДИ

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоятда фаолият кўрсатаётган босма оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашда маҳаллий газеталарнинг ўрни” мавзусида семинар ҳамда “Ислом Каримов ҳақида хотиралар” мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Унда Халқаро пресс-клуб раиси Ш.Қудратхўжаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Ибодуллаев босма нашрларда Давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини ёритишда таҳлил ва таққосга эътибор қаратиш, бунда ҳар бир ҳудуд бўйича лойиҳа манзилларининг аниқлиги, лойиҳа доирасида ишга туширилиши режалаштирилган корхона муддати, талаб этиладиган умумий маблағ миқдори, ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган маҳсулотлар йўналиши, тури, яратиладиган янги иш ўринлари ҳақида содда усулда халққа етказиш ҳақида фикрлар билдирилди.


Шунингдек, ҳар бир газетанинг интернет сайтларида ахборотлар жойлаштирилиши, янгиликларнинг қисқа матнларда ёритилиши хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.


*  *  *

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳаёт ва фаолияти билан боғлиқ “Ислом Каримов ҳақида хотиралар” мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ҳам ўтказилди.


Танловда 35 нафар иштирокчидан келган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва баҳоланди. Унга кўра, иштирокчиларнинг 14 нафари танлов ғолиб ва совриндорлари бўлишди.

 

Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишасиз:

 

Биринчи ўрин: Акбар Имомов – Жомбой туманидан, тиббиёт фанлари доктори.

Иккинчи ўрин: Ойгул Маматова – Оқдарё туманидан, матбуот фахрийси.

Иккинчи ўрин: Амрилло Аҳмедов – Самарқанд шаҳридан, матбуот фахрийси.

Учинчи ўрин: Гулмира Ҳалимова – Самарқанд шаҳридан, ўқитувчи.

Учинчи ўрин: Облақул Усмонқулов – Самарқанд шаҳридан, матбуот фахрийси.

 

Рағбатлантирувчи мукофот:

 

Холбой Қосимов – Булунғур туманидан, маънавият тарғиботчиси.

Нормўмин Усмонов – Қўшробот туманидан, меҳнат фахрийси.

Азиза Боймуродова – Каттақўрғон туманидан, ўқитувчи.

 

“Танловда иштирок этганлиги учун” қўшимча номинациялари бўйича:

 

Иззатулла Норқувватов – Пахтачи туманидан, журналист.

Каримберди Тўрамуродов – Самарқанд шаҳридан, журналист.

Убайдулла Турдиев – Иштихон туманидан, меҳнат фахрийси.

Ғулом Ражабов – Каттақўрғон шаҳридан, ҳарбий.

Алишер Тоиров – Самарқанд шаҳридан, ўқитувчи.

Абдуҳошим Зиёдов – Нарпай туманидан, журналист.

 

Ҳусан Элтоев.


Охирги ўзгариш: 20/02/2018 22:00.   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/birinchi-prezidentimiz-faoliyati-haqidagi-maqolalar-saralandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг