
Самарқанд вилоятидаги барча таълим муассасаларида Билимлар куни кенг нишонланди. Олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактабларида тадбирлар ўтказилди.
“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган тадбирларда “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган саволга асосли жавоблар берилди. “Мустақиллик дарслари” ва “Маънавият соатлари”ни юқори савияда, ёшлар ёдида қоладиган даражада ўтказиш мақсадида ҳокимлик вакиллари, таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар ва соҳа мутахассислари жалб этилди.
Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул қилинган болаларга ўқувчи сумкаси ва 12 номдаги ўқув қуроллари ҳамда 12 номдаги дарсликлардан иборат “Президент совғаси” тарқатилди.
2015-2016 ўқув йилида олий ўқув юртларида 5805 нафар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 54 703 нафар ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларида 72 738 нафар ўқувчилар илк маротаба ўқув дарсларида иштирок этдилар.
Олий ўқув юртларида 23 минг, академик лицей ва коллежларда 189 минг ҳамда мактабларда 533 минг ўқувчилар ўқишни бошлади.
Биринчи соат дарслари Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланиб, барча умумтаълим муассасаларида тегишли тавсиялар асосида ўтказилди.
Шунингдек, барча таълим муассасаларида “Мустақиллик менинг тақдиримида” мавзуида расмлар, “Тинчлик энг олий неъмат, унинг учун курашмоқ керак”, “Бахтли болалигим” мавзуларида иншолар танлови ўтказилди.
***
Жомбой тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида илк дарс вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирокида ўтди.
– Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига, айниқса, уларнинг маънавий дунёсига эътибор юқори, – деди вилоят ҳокими. – Аслида ҳам маънан юксак, ўзлигини билган, аждодлари билан фахрлана оладиган инсондан умид катта.
Шу ўринда бир ҳолатни таъкидлашни истардим. Мана, яқинда “Шарқ тароналари” X халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган етмишга яқин давлат вакилларини кузатдик. Улар жойларда ёшлар билан учрашдилар, таълим муассасалари, хусусан, мусиқа ва санъат мактаблари, касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия олаётган фарзандларимизни кўриб, масканларда яратиб берилган шароитларга гувоҳ бўлиб, ҳавасларини яширмадилар.
Баъзи давлат вакиллари бизда ўн икки йиллик бепул мажбурий таълимнинг мавжудлигини кўриб ишонгилари келмади. Қолаверса, замон талабларига жавоб берадиган биноларда, аудиторияларда сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда касб-ҳунар ўргатилмоқда, билим берилмоқда.
Буни қарангки, бугунги кўплаб ютуқларимизга бир пайтлар нафақат бошқалар, балки ўзимиз ҳам ишонмасдик. Бу Сиз, бахтли мамлакатнинг бахтли ёшларига мислсиз имконият берибгина қолмай, катта масъулият ҳам юклайди.
***
Самарқанд медицина институтида “Мустақиллик дарслари” Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов иштирокида ўтди. У Президентимиз Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китобида баён этилган ғояларга тўхталди.
***
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Мустақиллик дарслари”ни Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ўтди.
***
“Мустақиллик дарслари”, “Маънавият соатлари” 10 сентябрга қадар барча таълим муассасаларида ўтказилади ва унда таниқли инсонлар, жамоат арбоблари, олиму зиёлилар иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.