Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди

Бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди

Нукус шаҳрида содир бўлган норозилик намойиши нафақат қорақалпоқ халқини, балки бутун республикамиз аҳолисини хавотирга солди.

Қорақалпоқ халқи танти, меҳнаткаш, янгиликни катта қизиқиш билан қарши оладиган халқ. Буни мен кўп йиллар Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси, «Маҳалла» фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари, кейинчалик эса Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаганимда яққол англаганман.

Ўша пайтлар фаолиятим тақозоси билан ҳар йили 2-3 бор Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларига борганман. Оналикни муҳофаза қилиш, маҳалла ҳаёти, шунингдек, сиёсий-ижтимоий ўзгаришларни амалга оширганимизда ҳар бир қорақалпоқ одамлари биз билан бир сафда туриб, бу эзгу ишларни тезроқ амалга оширилиши учун кўмаклашган.

Айниқса, Орол фожиаси, у қолдирган асоратларнинг олдини олиш, бу ерда бугунги кун, оролбўйида яшовчи аҳоли талабларидан келиб чиқиб қандай лойиҳалар амалга ошириш зарурлиги ҳақидаги истиқболли лойиҳаларимизда ташаббускорлардан бўлишган.

Бугун жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга қарши мардона туриб, вазиятни оқиллик билан ҳал этиш керак, деб ўйлайман. Бу борада Президентимизнинг Қорақалпоғистон халқига мурожаатида таъкидлаганидек, ҳамжиҳат бўлиш, вазиятга нисбатан оқилона иш кўриш, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмаслик зарур. Муҳими, қорақалпоқ халқи осойишталиги учун бирлашишимиз керак. Зотан, бириккан элни ҳеч ким, ҳеч қандай куч енга олмайди.

Гавҳар Алимова,
Каттақўрғон шаҳар ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси.


Киритилган вақти: 03/07/2022 20:03.   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/birikkan-elni-hech-kim-hech-qanday-kuch-enga-olmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.