
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг бир йиллик фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда иттифоқнинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, фаоллар, корхона, ташкилот ва муассасалардаги етакчилари, тегишли бошқармалар мутасаддилари иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Нурмуратовнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга доир ҳисоботи тингланди.
Таъкидланишича, вилоятда иттифоқнинг 431 минг нафар аъзоси мавжуд бўлиб, уларнинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан бир йил мобайнида мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларига доир Ҳаракатлар стратегияси, ёшларга оид давлат сиёсатини амалиётга татбиқ этиш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг шу давригача 122 нафар ёшларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит олишларига кўмак берилди. Ёшлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида 57 марта “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви, 200 маротаба тарғибот акциялари ўтказилди.
Ҳисобот юзасидан йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳисобот Қурултойида иштирок этувчи фаол ёшлар рўйхати тасдиқланди.
***
Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши – 1 ёшда” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирларда вилоятимиздаги мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари, миллий-маданий марказлар ёш истеъдод соҳибларининг бадиий чиқишлари, “Баркамол авлод” болалар марказлари қўл меҳнати кўргазмаси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, «Самарқанд китоб олами» МЧЖ ҳамкорлигида китоб ярмаркаси ва китобхонлик викторинаси ташкил этилди.
Туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари уюштирган бўш иш ўринлари ярмаркасида 130 та иш ўринлари уюшмаган ёшларга тақдим қилинди. Бунинг самарасида 75 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди, 55 нафарига эса ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Марказий банк вилоят бошқармасида ўтказилган “Бизнесга илк қадам” мавзусидаги очиқ мулоқотда ёш тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. Мулоқот давомида вилоятдаги 15 нафар ёш тадбиркорга имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида тавсияномалар тарқатилди.
Шунингдек, бир гуруҳ фаол ёшларнинг Марказий ҳарбий округ қўмондонлигига ташрифи уюштирилиб, улар ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароит билан таништирилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги ватанпарварлик қўшиқлари иштирокчиларга завқ бағишлади.
Шаҳардаги “Ёшлик” стадионида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Ёшлар”, Марказий ҳарбий округнинг “Афросиёб”, Каттақўрғон туманининг уюшмаган ёшларидан ташкил топган “Эзгулик”, вилоятимиздаги хавфсиз ҳудуд посбонлари жамоалари ўртасида футбол шоуси ҳам ташкил этилди.
Вилоят мусиқали драма театрида ёшлар учун спектакль намойиш этилди. Театрнинг ёзги амфитеатрида иттифоқнинг бир гуруҳ фаоллари, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, футбол мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Йиғилганларга вилоятимиз санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.
“Зарафшон” газетаси мухбирлари томонидан тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.