Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ЖОМ ҚИШЛОҒИМИЗГА...

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ЖОМ ҚИШЛОҒИМИЗГА...

Нуробод туманининг Жом ва Гирдиқўрғон қишлоқларида “Обод қишлоқ” дастури бўйича режалаштирилган ишлар якунига етказилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳамда вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Қишлоқ аҳолиси учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди, халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилди.

Қишлоқдаги иккита саҳнада вилоят санъаткорлари ва бадиий жамоалари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

 

Жом - тарихий маскан

Жом Самарқанднинг қадимги дарвозаларидан биридир. Қашқадарёнинг Чироқчи тумани ва Улус чўлларига туташиб кетган қишлоқ нафақат вилоят, балки республикамизнинг энг “кекса”, шу билан бирга, аҳолиси 30 мингдан ошган йирик аҳоли масканларидан биридир.

Жом қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида Жом, Гирдиқўрғон, Тегирмонбоши, Омондара каби катта маҳаллалар бор. Ҳудуди ҳам шунга монанд – жуда тарқоқ.

Жомнинг қадимги номи архив материалларида келтирилишича, ЯМ бўлиб, почта, алоқа бўлими деган маънони берар экан. Ўзга музофотдан келиб кетаётган чопарлар шу ерда чарчаган отларини бошқа от билан алмаштириб, йўлини давом эттирганлар. Турли талқинларга кўра, ЯМ, ЖАМга айланиб, охирги ЖОМ кўринишини олган, деган тахминлар бор.

 

“Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича

Жом маҳалласида 1253 оила, 1065 та хонадон бор. Уларда 7612 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Гирдиқўрғон маҳалласида 847 оила, 752 хонадонда 4187 нафар аҳоли яшайди.

Дастурни амалга ошириш доирасида қишлоқда ташаббускорлар, ҳомий ташкилотлар томонидан 761 та уй-жойда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қўшимча 82 та уй-жой қайта таъмирланди, йўл ёқасида 380 метр масофада девор ишлари бажарилди, 10 минг дона дарахт кўчати экилди. Ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ оилавий поликлиникаси, 420 ўринли “Жом деҳқон бозори” фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ҳаммом, 2 та автобекат, 3 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва 14 та савдо ҳамда умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди.

*  *  *

“Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд филиали буюртмаси асосида Жом маҳалласида 6 сотих, 3 хонали 50 та намунавий лойиҳа асосидаги арзон уй-жойлар қурилди. 8 та пудрат ташкилоти билан 9 млрд. сўмлик шартнома тузилди, 3 млрд. 257 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилди.

2 сотихли, 2 хонали намунавий лойиҳалар асосида 25 та уй-жой қурилди.

*  *  *

Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларидаги 7,76 км узунликдаги йўлларда асфальт ётқизилди, 22,1 км масофадаги тупроқ йўлга тош қопламаси тўшалди. Ички йўлга асфальт-бетон ётқизишга 1 млрд 172 млн. сўм маблағ сарфланди.

5 839 метр узунликда тўсиқ (бардюр) ўрнатилди, 1963 метр масофага ирригация латоклари қўйилди. 3878 метр пиёдалар йўлаги қурилди. Йўлнинг узунлиги бўйлаб 2000 дона ҳар ҳил навдаги манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

282 млн. сўм маблағ ҳисобига қишлоқ ўртасида узунлиги 16, эни 6 метр бўлган янги кўприк қурилди. Бундан ташқари, 3 та кўприк реконструкция қилинди. “Жом деҳқон бозири”га кириш ҳовлиси ҳамда автотураргоҳ таъмирланди.

*  *  *

Қишлоқда 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 6 та трансформатор капитал таъмирланди. 1230 дона темир-бетон устун қўйилиб, 45 км. узунликдаги ҳаво тармоғи реконструкция қилинди.

Марказий ва ички кўчаларга 30 та, янги бозор ҳудуди, Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллалари марказий майдонларида 12 та, жами 42 та тунги ёритиш устунлари ўрнатилди.

*  *  *

Жом қишлоғи ва унга туташ ҳудудларда суюлтирилган газ баллони ташиш учун бир дона “Исузу” русумли автомашина ажратилди. Аҳолига 2105 дона суютирилган газ баллони етказиб берилди.

1817 хонадон тўлиқ газ баллонлар билан таъминланди.

Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган талабини қондириш мақсадида “Жом газ сервис маркази омборхонаси” фойдаланишга топширилди.

*  *  *

“Обод қишлоқ” дастурига қадар ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичи 27 фоизни ташкил этган.

Бунёдкорлик ишлари давомида ҳудудда бир дона сув олиш каптаж, 300 м3 сув ҳавзаси капитал таъмирланди. Натижада сув чиқариш қуввати икки баробар оширилди.

Жом маҳалласида 3 та янги ичимлик сув иншооти қурилди.

Гирдиқўрғон маҳалласида 2 та ичимлик сув иншооти қурилди ва биттаси реконструкция қилинди.

52 та кўча колонкалари (кранлари) ўрнатилди. Марказлашган сув тармоғи етиб бормаган аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш учун 2 та махсус сув ташувчи автомашина ажратилди ва сув ташувчи махсус техникага сув олиш нуқталари ташкил этилди. Аҳолининг чорва молларини суғориш учун 12 та ҳовуз қазилди.

Ичимлик сувга бўлган эҳтиёж Жом қишлоғида тўлиқ бартараф этилади.

Сув иншоотлари ва сув тармоқларида авария ҳолати рўй берса, уни ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида барча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 2 та янги махсус мотоцикл харид қилинди.

*  *  *

Жом қишлоғининг 20 минг 733 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. 7504 кишида турли хил касалликлар аниқланди. 5834 киши амбулатор, 1041 кишига стационар равишда даволанди.

2475 фуқаро УЗИ, ЭКГ-флюрография, лаборатория текширувларидан ўтказилди. Ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Вилоят ногиронлар реабилитация марказига 24 та ордер берилди.

*  *  *

54 та туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 5 та ўлим гувоҳномаси ҳамда 680 кишига паспорт расмийлаштирилди. 31 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. 39 та никоҳ гувоҳномаси ва 7 та такрорий никоҳ гувоҳномаси берилди.

*  *  *

Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларининг паспорт олиш муддати ўтиб кетган фуқароларни жаримадан озод қилиш ҳамда уларнинг ҳужжатларига асосан эгалик ҳуқуқини белгилаш учун фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича вилоят судлари судьялари жалб этилди.

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича 63 та хизматлар амалга оширилди. 3 та нотариал хизматлар бажарилди, 983 кишига ҳуқуқий маслаҳат берилди.

*  *  *

Жом қишлоғининг 460 хонадонида термит тарқалганлиги аниқланиб, муаммони ўрганиш ва бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Термитларга қарши курашиш маркази мутахассислари чақирилди.

Термитга қарши икки марта ишлов берилиб, бунинг учун 30 млн. сўмлик 20 100 дона ғўрак келтирилди.

Туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари томонидан термит ғўраклари хонадонларга тарқатилди.

*  *  *

Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларининг 500 та хонадонида имтиёзли кредит ҳисобидан хандак усулида иссиқхона ташкил этиш режалаштирилган.

Бугунги кунгача 266 иссиқхона учун ҳандак қазилди, “Томорқа хизмати” томонидан 57 та иссиқхона ёпилди ҳамда томчилатиб суғориш воситалари ва кўчатлар билан таъминланди.

Туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларга томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2182 туп олма, узум кўчатлари, 204 туп лимон кўчати, 11450 дона помидор уруғи тарқатилди.

Ҳудудда 18 та техника дарахт кўчатларини суғоришга жалб этилган.

*  *  *

Аҳоли хонадонлари ўрганилиб, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй жиҳозлари, кир ювиш воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан:

  1. Жом қишлоғида 210 нафар хотин-қизга кир ювиш воситалари ва уларнинг фарзандларига кийим-кечак;
  2. 70 оилага кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар;
  3. 40 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари;
  4. 14 та кам таъминланган оилага қорамол берилди;
  5. 14 нафар ногиронларга тикув машинаси ажратилди;
  6. 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Устоз” ўқув маркази томонидан ўқув курслари ташкил этилди, қандолатчилик, тикиш-бичиш, тўқиш бўйича ўқишга жалб этилди.

*  *  *

“Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан Жом қишлоғида мавжуд аҳоли турар-жойлари хатловдан ўтказилиб, 1815 уй-жойга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

436 хонадонга туман ҳокимлиги томонидан эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича қарор қабул қилинди.

*  *  *

Жом маҳалла фуқаролар йиғинида боғча ёшидаги болалар 528 нафарни ташкил этади. Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳалла ҳудудида “Бинафша” номли 60 ўринли замонавий 9-сон давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Муассасада 12 нафар мутахассис иш билан таъминланди. Қурилиш ишлари “Темир қалқон” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд. 668 млн. сўмни ташкил этади. Қурилиш ишларига 1 568,7 млн. сўмлик ва жиҳозларга қарийб (мебель, ошхона, спорт инвентарлари) 1 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Ҳудуддаги 22-, 23-, 45-умумтаълим мактабларининг йўлаклари янгиланди, спорт заллари таъмирдан чиқарилди, ёритиш чироқлари алмаштирилди, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мактаб ҳовлиси девор билан ўралди, жиҳозлар билан таъминланди.

Қишлоқдаги Жом иқтисодиёт ва ижтимоий хизмат кўрсатиш коллежи ҳудуди ободонлаштирилиб, янги ўқув ва мебель жиҳозлари билан таъминланди.

*  *  *

Дастурни амалга ошириш давомида Жом қишлоғида 34 марта кўчма кинотеатр томонидан миллий фильмлар, вилоят театрининг спектакллари ҳамда самарқандлик санъаткорларнинг концерт дастурлари намойиш этилди.

Наврўз байрами умумхалқ сайли сифатида нишонланиб, унда вилоят жамоатчилиги вакиллари қатнашди. Тадбир доирасида миллий таомлар фестивали, кураш, марафон, веломарафон, бўйича биринчилик, шунингдек, халқ ўйинлари ўтказилди.

  Жом қишлоғидаги стадион таъмирланиб, аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароит яратилди. Мактаблар ва коллеж қошида ўттиздан ортиқ спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.


Киритилган вақти: 23/09/2018 11:10.   Кўрилганлиги: 399
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bir-kelib-keting-jom-qishlogimizga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг