Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИР ГУРУҲ ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ

БИР ГУРУҲ ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида жорий йилги чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинган йигитларнинг навбатдаги гуруҳини кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари, вилоят ҳокимлиги ва ҳарбий қисм ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фарзандини ҳарбий хизматга кузатаётган ота-оналар сўзга чиқиб, Қуролли Кучларимиздаги ўзгаришлар, ҳарбий хизматчиларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, обрў-эътибори юксалиб бораётганини таъкидлашди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, чақирилувчиларнинг ота-оналари, эгнига аскарлик либосини кийган бахтли йигитлар ҳам сўзга чиқиб, ўз дил изҳорларини баён этди.

Тадбирда ҳарбий хизматга отланган йигитларга эсдалик совғалари, китоблар совға қилинди.

 

 

 


Киритилган вақти: 15/03/2019 22:02.   Кўрилганлиги: 875
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/bir-guruh-yigitlar-muddatli-harbiy-xizmatga-kuzatildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.