
Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари,
сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Булар сафида самарқандликларнинг ҳам борлиги вилоятимиз жамоатчилиги томонидан ниҳоятда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.
Бугун, 30 август куни вилоят ҳокимлигида юртбошимизнинг шу йил 28 ва 29 август кунлари қабул қилинган фармонларига кўра тақдирланган Самарқандликларга ушбу фахрий унвон, орден ва медалларни тантанали топшириш тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокими тадбир иштирокчиларини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади. Жонажон Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида қилинган меҳнат ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслиги, муносиб рағбат топишини таъкидлади.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорликларини изҳор этишди.
– Меҳнат қилиб, унинг самарасини, эътирофу рағбатини кўриш энг катта бахт, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пайариқ тумани кенгаши раисининг ўринбосари, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Сайдулла Бойзақов. – Менинг ҳам камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, давлатимизнинг шундай катта мукофотига лойиқ кўрилганидан бошим кўкка етди. Бунинг учун Президентимиздан миннатдорман. Бундан кейин ҳам ўз ҳаётий тажрибаларимизни ёшларга ўргатиб, юртимиз тараққиёти учун бор куч-ғайратим билан меҳнат қиламан.
– Шундай даврда яшаяпмизки, яхши ҳаёт кечиришга интилган, меҳнат қилган инсон давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда, – дейди Нарпай туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Гулчеҳра Ҳайитмуродова. – Президентимизнинг ўзлари ҳар биримизни тадбиркорликка ундамоқдалар. Бундан руҳланиб биз ҳам хонадонимизда 3 оила асалари билан шу соҳада иш бошладик, ҳозир асалари оилалари сони 100 тадан ошди. Кейин гулчиликни йўлга қўйиб, бу ҳам сердаромад соҳа эканлигини кўрдик. Умуман, олий маълумотим, дипломим бўлмаса ҳам томорқада омилкорлик билан ишлаб, миллион-миллион сўм даромад қиляпмиз. Рўзғоримиз бут, орзу-ҳавасларимизга етаяпмиз. Аслида ўзимиз учун қилаётган ана шу меҳнатимиз туфайли Президентимиз давлат мукофоти бериши ҳеч кутилмаган ҳолат бўлди. Бутун оиламиз давлатимиздан, Президентимиздан миннатдормиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.